Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИТИ_ҳисоботи

ИТИ_ҳисоботи
#ПСУваЯ_ИТИ Миллий марказ тизимидаги илмий муассасалар ўзларининг биринчи ярим йилликда эришган натижалари ҳақида ҳисобот топширмоқда Илк тақдимот Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти жамоаси томонидан бўлиб ўтди. Унда 2024-йилнинг январ-июн ойларида институт лабораторияларида олиб борилган тадқиқотлар, чоп этилган мақолалар, ўтказилган семинар-тренинглар ва хорижий ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўз борди. Институт жамоаси охирги 6 ойликда 6 та нав намунасини давлат рейстрига киритди, шундан янги яратилган навлар сони 4 та, 10 та нав учун эса патент олишга эришилди. Чоп этилган мақолаларнинг умумий сони 162та бўлиб, шундан 23 таси халқаро Скопус баъзасида мавжуд илмий журналларда нашр қилинган. 2 та монография чоп этилди, тавсияномалар эса 12тани ташкил этди. Жорий йилда 56 та пахта-тўқимачилик агрокластерлари ва фермер хўжаликларида ресурс ва сувтежамкор технологияларни кенг майдонларда жорий қилиш борасида тавсиялар бериб борилиши натижасида ҳосилдорлик 10-15% га оширишга эришилди. Шунингдек, институт томонидан аҳоли даромадини оширишга хизмат қилувчи "Хонадонбай" лойиҳасини амалга оширилиши, драйвер йўналишларда кўзланган натижаларнинг таҳлили ва яқиндан иш бошлаган Агроинновациялар ва тренинг маркази ҳақида ҳам ахборот берилди. Шунингдек, институт ҳузурида ғўза уруғларини қайта ишлаш ва қадоқлаш цехи барпо этилгани маълум қилинди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.