Жаҳон банки экспертлари иштирокида қишлоқ хўжалиги илм-фани тузилмаси трансформация қилинмоқда

Бугун куннинг иккинчи ярмида Миллий марказда Жаҳон банки экспертлари иштирокида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, илмий-тадқиқот институтлари шу жумладан, Қишлоқ хўажилигида билим ва инновациялар миллий маркази негизида Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этишга бағишланган тақдимот муҳокамаси бўлиб ўтди.
Жаҳон банки халқаро эксперти Амир Малик Ҳумоюн томонидан тайёрланган Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг намунавий тузилмаси тақдимоти билан танишиш жараёнида қўшимча масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Билдирилган таклифлар асосида академия тузилмаси лойиҳасини янада пухтароқ ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Бизни кузатишда давом этинг.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ