Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа доирасида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа доирасида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказида Жаҳон банки вакили Баярсаиҳан Тумурдава, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази директори Шохрух Акрамов ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори Шухрат Отажонов ва соҳа мутахассислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, хусусан, Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтлари учун харид қилиниши кўзда тутилган лаборатория ускуналари, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтлари Мувофиқлаштириш марказини (Кентер оф Эхкелленке) ташкил этиш сингари бир қатор масалаларни муҳокама қилдилар. Лойиҳа доирасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда амалга ошириладиган ишларни жадаллаштириш бўйича истиқболли режалар борасида келишиб олинди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.