Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жаҳон_агро_илмида

Жаҳон_агро_илмида
ИСПАН СЕЛЕКСИОНЕРЛАРИ БИНАФШАРАНГ БРОККОЛИ НАВИНИ ЯРАТИШДИ Испан селексионерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди. Испаниянинг “Саката Сеед Иберика” компанияси гуллари ва поялари буткул бинафша рангдаги биринчи брокколи навини тақдим этди, деб хабар бермоқда халқаро миқёсда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини таҳлил қилиб борувчи https://east-fruit.com/ сайти. Олимлар янги навнинг номини “Тйриан” деб аташган. Янги нав юз фоиз бинафша рангидан ташқари, агротехник хусусиятлари билан ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки у тик ўсадиган жуда кучли ўсимликдир. “Ўсимликнинг бир хиллиги ҳосил йиғиб олинишини осонлаштиради. Тириан жуда ҳосилдор ҳам бўлиб, уни турли ҳудудларда экиш бутун йил давомида маҳсулот олиш имконини беради”, деб изоҳлаган “Саката Сеед Иберика” компанияси ходими Антонио Ибарра ОАВларига берган интервюсида. Брокколининг ушбу нави ёзги ҳосил учун 75 кунлик, қишки ҳосил учун эса 105 кунлик сиклга эга. “Тириан” антоцианларга бой ва юқори антиоксидант фаолликка эга биомолекулалар унга бинафшаранг тус беради, бундай ранг эса табиатда карамда учрайди. Антоцианлар саратонга қарши хусусиятларга эга ва кўриш қобилияти ҳамда юрак қон-томир тизими учун ҳам фойдалидир. Ширин таъми, юмшоқ текстураси ва клетчаткаларнинг камлиги “Тириан”ни ошхонада кўп қиррали маҳсулот сифатида ишлатиш имконини беради. Бундан ташқари, унинг ажойиб рангги ва шакли, шунингдек, бозор тенденсиялари натижаси, ушбу брокколининг бозорда жуда жозибали маҳсулот сифатида тан олинишини таъминлайди, дейишмоқда испан селексионерлари. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.