Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жаннатмакон бу юртимизда энг ажиб, энг тотли мева-ю сабзавотлар етиштирилади. Бу заминнинг кўзни қувнатар нақш олма-ю анорлари, болдан-да ширин узумларини емабсиз, дунёга келмабсиз. Мана…

Жаннатмакон бу юртимизда энг ажиб, энг тотли мева-ю сабзавотлар етиштирилади. Бу заминнинг кўзни қувнатар нақш олма-ю анорлари, болдан-да ширин узумларини емабсиз, дунёга келмабсиз. Мана…
шундай бетакрор меваларимизнинг навларини сақлаб қолиш, уни дунё бозорларига олиб чиқиш мақсадида сўнгги йилларда кўплаб фестиваллар, кўргазмалар ташкил этилмоқда. Бугун бир неча соатлардан сўнг Тошкент вилоятининг Паркент тумани Заркент қишлоғида мана шундай нуфузли тадбирларда бири — "Узум сайли ва халқаро виночилик фестивали" бошланади. Мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини намойиш этиш, миллий маҳсулотларимизни жаҳон бозорига олиб чиқишдек улкан мақсадни кўзлаган ушбу фестивални юқори савияда ўтказиш учун етарлича тайёргарлик кўрилган. Фестивалда соҳанинг етук мутахассислари иштирокида илмий-амалий конференсия, "Энг яхши узум нави" ва "Энг яхши вино маҳсулоти" номинациялари бўйича республика кўрик-танлови, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва либослар кўргазмалари ҳамда бошқа маданий тадбирлар бўлиб ўтади. Сиз ҳам фестивалга ташриф буюринг ва биз билан биргаликда бетакрор таассуротларга ошно бўлинг! #узумчилик #халқаро_конференсия WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.