Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти
Сўнгги 5-йилда бошоқли дон, дуккакли, мойли ва ем-хашак экинларининг 42 та янги навлари яратилди. 19 та навга патент, 10 та навга гувоҳномалар олинди. 17 та янги нав давлат нав синовига топширилди. 40 та нав Давлат реестрига киритилди. 2024-йилда кузги юмшоқ буғдойнинг "Юксалиш" нави қишлоқ хўжалиги экинлари реестрига, кузги юмшоқ буғдойнинг "Роҳат", "Турон", "Ишонч", "Довон" навлари баҳорги юмшоқ буғдойни "Наврўз", "Парвоз" навлари, қаттиқ буғдойни "Мусаффо", "Нафис" навлари истиқболли нав сифатида экиш тавсия қилинди. Институт олимлари томонидан яратилган кузги юмшоқ буғдойнинг 22 та, қаттиқ буғдойнинг 7 та, арпанинг 4 та, нўхатнинг 4 та, ясмиқнинг 2 та навлари бирламчи уруғчилиги ташкил этилди. 2024-2026-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ бошоқли, дуккакли, мойли ва ем-хашак экинларининг 20 минг дурагайлари селексияси ва 27 та нав уруғчилиги бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Сўнгги 5 йилда амалётга жорий этилган илмий ишланмалар 31 та ни ташкил этади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.