Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти докторантлари қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори даражасига эга бўлишди

Институтнинг таянч докторанти Дониёр Орипов Андижон қишлоқ хўжалиги ва аготехнологиялар институти ҳузуридаги (ПҳД) илмий даража берувчи Пҳд.05/30.10.2020.Қх.126.01 рақамли илмий кенгашида 06.01.09-Ўсимликларни ҳимоя қилиш ихтисослиги бўйича илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилиб, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори даражасига эга бўлди.
Шунингдек, бироз олдин Пахта селекцияси, уруғчилиги ва этиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражалар берувчи ПҳД.05/27.02.2020.Қх.42.02 рақамли Илмий Кенгашида Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти яна 2 нафар докторанти Норбой Қаюмов ва Нурислом Қуйлиевлар ҳам 06.01.05-Селексия ва уруғчилик ихтисослиги бўйича Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияларини ҳимоя қилишди.
АКИС УЗБЕКИСТАН