
ИКАРДА эксперти, таниқли иқтисодчи олим Боубакер Дҳеҳиби Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Вестминстер университети ва Германиянинг ИАМО институти ҳамкорлигидаги қўшма конференсияда Жанубий деҳқончилик илмий - тадқиқот институти тажрибаси Ўзбекистон учун инновацион платформа сифатида тақдим этди.
Мазкур тақдимот давомида институтнинг кўп тармоқли шериклик тажрибаси, агроинновацион ёндашувлари ва минтақавий аҳамиятга эга тадқиқот натижалари кенг ёритилди. Қашқадарё вилоятида жойлашган ЖДИТИ бугунги кунда илм-фан, селексия ва аграр технологиялар йўналишида кенг кўламли тадқиқотлар олиб бормоқда.
Институт фаолияти нафақат республика, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилиб, барқарор қишлоқ хўжалиги ривожига хизмат қилувчи илмий марказ сифатида шаклланиб бормоқда. Келгусида ЖДИТИ замонавий илмий инфратузилма, халқаро лойиҳалар ва инновацион базалар орқали минтақанинг аграр ривожланишида етакчи илмий базага айланиши кутилмоқда.
