Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Ёшлар сиёсати

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Россия Федерацияси савдо саноат палатасининг Ўзбекистондаги расмий вакили, Россиянинг "Агроплодар" корхонаси раҳбари Юрий Ласигин билан учрашув ташкил этилди.

Унда институт илмий ходимлари ва Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти педагог жамоаси ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Ўтказилган тадбирда Юрий Ласигин қишлоқ хўжалигида долзарб бўлган органик ўғитлардан самарали фойдаланиш мавзусида маъруза қилди, ўз тажрибалари бўйича фойдали маълумотлар берди.

Хусусан, қишлоқ хўжалигида экологик жиҳатдан тоза, соф маҳсулот етиштирилишида органо-минерал ўгитларни қўллаш муҳим аҳамиятга эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир сўнгида институт маъмурияти Юрий Ласигин билан келажакда бошоқли ва дуккакли дон экинлари етиштиришда янги турдаги органик ўғитларни қўллаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.