Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шодмон Намозов раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда институт фахрийлари, селексионер олимлар, докторантлар ҳамда илмий ходимлар иштирок этди. Унда сўнгги йилларда илмий муассасада амалга оширилган илмий-инновацион ишлар, яратилган янги навлар, ёш кадрларнинг илмий салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилиш давомида институт раҳбарлигида бир неча йиллар давомида самарали фаолият олиб борган директор Ойбек Аманов Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Миллий марказ директори ўринбосари — Илмий-тадқиқотлар мажмуаси раҳбари лавозимига тайинлангани жамоага эълон қилинди.

Шу пайтгача Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори лавозимида фаолият юритиб келган Диёр Жўраев эса Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти жамоасига янги директор сифатида таништирилди.

Тадбир якунида марказ директори Шодмон Намозов сўзга чиқиб, янги лавозимга тайинланган раҳбарларни самимий табриклади ҳамда келгусидаги илмий фаолиятида уларга юксак натижалар тилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.