Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида халқаро илмий мулоқот

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида халқаро илмий мулоқот
Япониянинг Арид Ланд Ресеарч Кентер, Тоттори Университй олими доктор Монир Аҳмед, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги илм-фан, инновациялар ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тўхтамурод Атақулов ҳамда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафар Зияев Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилаётган илмий фаолият билан танишди. Учрашув давомида меҳмонларга институтда фаолият юритаётган геном технологиялари, биотехнология, ин-витро, физиология, тупроқшунослик ҳамда дон сифати лабораторияларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва уларнинг амалий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Мутахассислар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик имкониятларини ўрганиш, янги ва истиқболли навларни яратиш, уларнинг турли иқлим шароитларига мослашувчанлигини ошириш борасида олиб борилаётган илмий изланишлар тақдим этилди. Мулоқот жараёнида илмий тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий тадқиқот йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ёш олимларнинг малакасини ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур учрашув қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, халқаро илмий алоқаларни кенгайтириш ҳамда инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.