Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН "АГРАР СОҲА ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ" ЗАМОН ТАЛАБЛАРИГА МОС РАВИШДА ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН "АГРАР СОҲА ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ" ЗАМОН ТАЛАБЛАРИГА МОС РАВИШДА ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ
2022-йилнинг 2-ноябр куни Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази ҳудудида Жанубий Корея гранти асосида "СМАРТ ФАРМ" Ўзбекистон Корея таълим марказини қуриш учун тамал тоши қўйилган эди. 1 йилдан ошиқ вақт ичида мазкур марказ биноси қад ростлади ва замон талабларига мос равишда жиҳозланиб, иш бошлаш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ушбу бинода амалга оширилган ишлар ва шароитлар билан яқиндан танишди. Бир нечта ўқув аудиториялари, ётоқхона, ошхона ва коwоркинг хоналарини ўз ичига олган ўқув марказ замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга. Шунингдек, ақлли иссиқхонаси ҳам мавжуд. Ушбу лойиҳа Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва Кореянинг Қишлоқ хўжалиги, озиқ овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги орасида имзоланган ҳамкорлик меморандиумига биноан ташкил этилди. Мазкур лойиҳа қиймати қарийб 4 миллон АҚШ долларни ташкил этади. Бу ерда фермер, деҳқон хўжалиги эгалари, талаба ва илмий ходимлар ўз малакасини ошириш имконияти яратилади. Бу марказининг Республикамизда 5 та ҳудудий тажриба иссиқхоналари ҳам ташкил этилмоқда ҳамда кореялик мутахассислар томонидан дастурий таъминотлар билан ишлаш бўйича ИТ-мутахассислар ҳам тайёрланади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.