Жанубий Корея тажрибаси: иссиқхоналарда энергия тежамкор иситиш тизимлари ўрганилмоқда

Айни дамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъуллари ҳамда тадбиркорлик субектларидан иборат делегацияси Жанубий Кореяда ишчи ташриф билан бўлиб турибди.
ℹТашриф доирасида Кореянинг иссиқхона хўжаликларида энергетик барқарорлик асосида инновацион иситиш тизимларидан фойдаланиш амалиёти яқиндан ўрганилмоқда. Ўрганилган иссиқхона хўжаликларида юқори технологик ечимлар ва ресурс тежовчи усулларнинг самарали жорий этилгани кузатилди.
Ўрганишлар давомида иссиқхона мажмуаларида энергия сарфини оптималлаштириш ва замонавий агротехнологиялардан унумли фойдаланиш масалалари муҳокама қилиниб, экинларни парваришлашда иситиш тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, халқаро меъёрларга қатъий риоя этиш ҳамда ривожланишга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тажриба алмашилмоқда.
Шунингдек, Жанубий Кореянинг иссиқхона хўжалиги соҳасида қўлланилаётган замонавий ресурс тежамкор иситиш тизимлари, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллект технологиялари асосида иссиқхона иқлимини мониторинг қилиш ва бошқариш механизмларини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм