Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жанубий Кореяда қишлоқ хўжалиги: статистика ва фактлар

Жанубий Кореяда қишлоқ хўжалиги: статистика ва фактлар
Корея қишлоқ хўжалиги анъанавий қишлоқ хўжалигидан “ақлли” қишлоқ хўжалигига жадал суръатда ўтмоқда. Бу ҳақда https://www.statista.com/topics/5892/agriculture-in-south-korea/#editorsPicks сайтида эълон қилинган мақолада сўз юритилган. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигидан олинган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) йиллар давомида барқарор даражада сақланиб қолди ва умумий ЯИМнинг тахминан 1,75% ни ташкил этди. Бироқ, сўнгги йилларда аграр соҳанинг ЯИМдаги улуши пасайишда давом этмоқда. Бу корейсларнинг овқатланиш одатларининг ўзгариши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳаддан ташқари кўплиги ва фермерларнинг қариши билан изоҳланади. “Ақлли” қишлоқ хўжалиги технологияларининг пайдо бўлиши эса қишлоқ хўжалигининг рақобатбардошлигини кучайтириш учун имкониятлар яратиши кутилмоқда. Яна бир факт шундаки, кореяликларнинг овқатланиш одатлари ҳам ўзгармоқда. Ғалла ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмол қилиш, жумладан, мамлакатда асосий экин бўлган гуруч истеъмоли ҳам сезиларли даражада камайган. Аксинча, сўнгги беш йилда гўшт истеъмоли кўпайиб, гўшт импорти икки баравар ошди. Корея иқтисоди ишлаб чиқариш ва технология, автомобиллар, яримўтказгичлар, нефт маҳсулотлари ва ҳоказолар ишлаб чиқаришга ўтиши натижасида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик билан шуғулланувчи аҳоли йиллар давомида мунтазам равишда қисқариб борди. Статистик маълумотларнинг кўрсатишича, барча фермерларнинг деярли ярми 65 ёшдан ошган, бу Жанубий Кореяда пенсия ёшига тўғри келади. Бошқа соҳаларда эса атиги 16 фоизга яқин ишчилар 65 ёшдан ошган. Корея қишлоқ хўжалиги саноати учун қўшимча имкониятлар борми? Бугунги кунда Кореяда экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозор ҳажми муттасил ошиб бормоқда. Ўтказилган сўровга кўра истеъмолчиларининг аксарияти анъанавий равишда етиштирилган маҳсулотларга қараганда органик озиқ-овқат учун камида 25 фоиз кўпроқ пул тўлашга тайёрлиги аниқланган. Демак, яқин келажакда органик деҳқончилик озиқ-овқат бозорида биринчи ўринга чиқади. Шунингдек, 2025-йилга бориб “ақлли” деҳқончилик бозори ҳажми тахминан 491 миллион АҚШ долларига етиши тахмин қилинмоқда. Ҳукуматнинг Кореянинг ақлли деҳқончилик моделларини бошқа мамлакатларга экспорт қилиш ҳаракатлари билан биргаликда Корея қишлоқ хўжалиги саноати барқарор ўсишда давом этиши кутилмоқда. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.