Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жанубий Кореянинг "ЭПИС" лойиҳаси томонидан "ин-витро" усулда кўчат етиштиришни ўрганган мутахассисларга сертификатлар топширилди

Жанубий Кореянинг "ЭПИС" лойиҳаси томонидан "ин-витро" усулда кўчат етиштиришни ўрганган  мутахассисларга сертификатлар топширилди
Аввалроқ 15-октабрдан, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Корея қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги ва Корея озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчиликда таълимни ривожлантириш ва ахборот хизмати агентлиги (ЭПИС) томонидан узоқ муддатли ўқув семинарлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ўқув курсини тамомлаган барча қатнашчиларга Кореянинг ЭПИС лойиҳаси томонидан махсус сертификатлар топширилди. Икки ҳафта давомида тренингларни Жанубий Кореянинг Сеул университети профессори Ким Сун Ҳюнг олиб бориб, "Мева ва сабзавот маҳсулотлари сифатини ошириш учун "Ақлли ферма" лойиҳаси доирасида малака ошириш таълим дастури" бўйича назарий ва амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулотларга Миллий марказ ва унинг тизимидаги мева сабзавотчиликка ихтисослашган илмий муассасалардан мутахассислари жалб этилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.