Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
Ипакчилик илмининг ривожланиши тармоқ имкониятларини кенгайтиради Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Ипакчилик илмий тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишди. Танишув давомида у институтнинг янгидан барпо этилаётган биноси, замонавий лабораториялар ва илмий тадқиқот жараёнлари билан танишиб, мутахассислар билан суҳбатлашди. Ташриф давомида институт масъуллари олимлар томонидан сўнгги йилларда яратилган янги ипак қурти зотлари, уларнинг генетик хусусиятлари ҳамда соҳа учун киритилган инновацияларни намойиш қилишди. Жумладан, “Шарқ” деб номланган ипак қурти гибриди алоҳида эътиборга сазовор бўлди. У анъанавий зотларга нисбатан 8 кун олдин етилади, бу эса пиллачилик самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Шуҳрат Отажонов илмий ходимларнинг изланишларини юқори баҳолаб, ипакчиликни ривожлантиришдаги илмий ёндашувнинг аҳамиятини таъкидлади. Шунингдек, соҳа учун инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш орқали миллий ипакчилик маҳсулотларини халқаро бозорда рақобатбардош қилиш зарурлигини қайд этди. Мулоқот давомида институт олимлари янги тадқиқот йўналишлари, маҳаллий ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳақида ҳам маълумот беришди. Улар миллий ипакчиликни янада ривожлантириш, соҳага илғор ишланмаларни жорий этиш ва янги, юқори ҳосилдор ипак қурти зотларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништиришди. Янгиликлардан хабардор бўлиб, агротехнологиядаги сўнгги ютуқларни биз билан кузатиб боринг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.