Жараён

“Ақлли” иссиқхоналар учун кадрлар тайёрлаш бўйича илк босқич якунланди
Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари асосида юртимиз ҳудудларида замонавий технологияларга асосланган “ақлли” иссиқхоналарни ташкил этиш, уларни тизимлаштириш ва самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган барча чора-тадбирлар режа асосида амалга оширилмоқда.
Шундай дастурлардан бири муваффақиятли якунланди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Корея машинасозлик саноати ассоциацияси (КОАМИ) ҳамкорлигида ташкил этилган тажриба иссиқхонасида ҳудудлардан ташриф буюрган мутахассислар учун ўқув курси ўтказилди.
Тўрт кунлик семинар давомида иштирокчилар иссиқхоналарни турли иқлим шароитларига мослаштириш, уларни ташкил этиш ва самарали бошқариш борасида мутахассислардан назарий ва амалий билимлар олдилар.
Ўқув дастурини муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда КОАМИ томонидан сертификатлар топширилди.
Юртимизда ташкил этилиши режалаштирилган “ақлли” иссиқхоналарда фаолият юритувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш ишлари изчил равишда давом эттирилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе