Жараён

Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтида натижадорлик ўрганилди
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Илм-фан, инновациялар ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тўхтамурод Атақулов ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Соҳибжон Исломов Миллий марказ тизимидаги Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот Институтининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Танишув жараёнида институтдаги лабораториялар, илмий мақолалар, ҳисоботлар, патент ва илмий лойиҳалар шунингдек, кадрларнинг салоҳияти, бино ва инфратузилма, таъмирлаш ишлари, ишлаб чиқариш жараёнлари, чигит экиш ҳолати, ғалла ва бошқа экинларнинг ривожланиш даражасига эътибор қаратилди.
Ташриф давомида институт олимлари билан учрашув ўтказилиб, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда институт томонидан яратилган пахта навларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Айниқса, иқлим ўзгаришларига мос ғўза навларини яратиш ва уларга замонавий агротехнологияларни татбиқ этиш бўйича долзарб таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, институтнинг моддий-техник базаси билан яқиндан танишилиб, янги келтирилган замонавий техникалар, лаборатория жиҳозлари ва илмий-тадқиқот ишларини яхшилашга қаратилган ускуналар кўздан кечирилди. Барча мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе