Жараён

“Хонадонбай” илмий лойиҳалар
Миллий марказ тизимидаги илмий муассасаларда амалга оширилаётган “Хонадонбай” илмий лойиҳалари ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан Тошкент туманида ин-витро шароитида кўпайтирилган гилоснинг “Кримскй-5” пайвандтагдаги “Скина”, “Лапинс”, “Сариқ гилос” навларининг стандарт талабларига мос кўчатларини етиштириш, кўчатчиликни йўлга қўйиш ва хонадонлар даромадини оширишга қаратилган илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида томорқа хўжаликларида стандарт гилос кўчатларини етиштириш технологияси асосида юқори даромад олиш имконияти яратилди. Ушбу жараёнлар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан батафсил ёритилди
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм