Жараён

Жорий йилнинг 16-анвар куни Жиззах вилояти Пахтакор ва Зафаробод туманларида вилоят Агрохизматлар маркази мутахассислари, Пахтачилик кенгаши ишчи гурухи аъзолари ва Пахта селексияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Жиззах илмий тажриба стансияси олимлари томонидан туман ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда 2025-йилда хорижий пахта навлари, хусусан кўсак қурти ва гербицидларга чидамли (БТ) бўлган навларнинг ҳусусиятлари ва афзалликлари, шунингдек, илғор агротехнологияларни қўллаган ҳолда хосилдорликни ошириш, экиш учун талаб этиладиган 76 см ва 76×10 см схемаларга мослашган сеялкаларни олиб келиш, 76×10 см схемада қўшкатор усулда плёнка остига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ҳолда экиш, култиватор ва бошқа техникаларни ушбу схемаларга мослаш ва бошқа масалалар бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Семинар якунида фермерларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар ва маслахатлар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе