жараён

Ҳозирги кунда иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш муҳим аҳамиятга эга.
Шу боисдан, иқлим ўзгаришларининг зарарли оқибатларини олдини олиш, юмшатиш ва камайтириш мақсадида Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Фитотрон ва ўсимликлар физиологияси лабораториясида бир қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, биостимуляторлардан унумли фойдаланган ҳолда дала тажрибалари ўтказилмоқда.
Биостимуляторлар ўсимликларни моддалар алмашинувини фаоллаштиради, ўсишини тезлаштириб, ўсимлик стрес омилларига чидамлилигини кучайтиради.
Улар экологик тоза, атроф-муҳит ва табиат учун хавфсиз.
Юқоридаги видеода тажриба тафсилотлари баён қилинган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе