Жараён

Олимларидан байрамга туҳфа
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шухрат Отожонов ва директор ўринбосари Бунёд Мамарахимовлар шу кунларда Милллий марказ тизимидаги илмий муассасаларда бўлиб, илмий жамоаларнинг жорий йилда қўлга киритган натижалари билан яқиндан танишмоқдалар.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишув жараёнида ҳам айни жиҳатлар эътиборга олинди.
Ташриф давомида “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ҳамда институт олимлари томонидан бугунги кунда илмий ва амалий йўналишларда олиб борилаётган ишлар, шу билан бирга янгидан яратилган инновасион ишланмаларни кўздан кечириб, уларни амалиётга жорий қилишни тезлаштириш борасида тегишли таклиф ва тавсияларини бердилар.
Танишув жараёнида институт директори Ражаббой Худоқулиев меҳмонларга илмий жамоа томонидан ишлаб чиқилган янги турдаги чигит экиш сеялкасини намойиш қилди.
– Илмий жамоамиз пахтачиликда бу йил жорий қилинган Хитойнинг Шинжон тажрибаси асосида чигитни 76х10 схемада экишга мослашган сеялкани маҳаллийлаштирди. Энди бу экиш мосламасини ишлаб чиқаришни ташкил қилсак, бу турдаги техникани четдан харид қилишга ҳожат бўлмайди, – деди илмий муассаса раҳбари Ражаббаой Худойқулиев.
Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов ушбу илмий ишланманинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб, мамлакатимиз аграр соҳаси учун зарур ва фойдали ишланма бўлишини эътироф этди. Ташриф сўнгида ушбу илмий ишланмани "Қишлоқ хўжалиги ходимлари" куни муносабати билан Тошкент давлат аграр университетида ташкил этиладиган ҳосил байрами доирасида бўлиб ўтадиган кўргазмада намойиш қилишни таклиф қилди.
Мазкур ишланма имкониятлари билан танишмоқчи бўлган кузатувчиларимиз орасидаги бевосита пахтачилик билан шуғулланадиган олимлар, мутахассислар ва кластерлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари кўргазмада танишишлари мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе