Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
Аграр соҳада янги технологиялар даври бошланди ⌛ Бугун Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани “Марказий Фарғона” ҳудудидаги “Мезон” фермер хўжалигида ташкил этилган амалий семинарда иштирок этган фермерларнинг аксарияти сарлавҳадаги гапни бот-бот таъкидлашдии. Чунки семинар учун танланган даладаги ҳолат соҳадан хабардор ҳар қандай кишини шундай хулосага олиб келади. Мазкур фермер хўжалигида Хитойнинг “Тиан е агро” компанияси билан ҳамкорликда 75 гектар майдонда 76 схемада қўшқатор усулда плёнка остига, томчилатиб суғориш технология асосида, гектарига 230-250 минг туп кўчат парваришланиб, пахта етиштирилган. 50 дан ортиқ фермерларни жамлаган ушбу семинарда иштирокчиларга соҳа олимлари билан биргаликда пахтачиликдаги янгича ёндашувлар ҳақида маълумотлар беришга ҳаракат қилдик. Усбу далада фермерлар Илм-фан ютуқлари ва янгича технология натиижасига гувоҳ бўлгалигини эътироф этдилар. Айтиш керакки, бугунги кунда пахтачиликда олиб борилаётган ислоҳотлар яқин келажакда ўзининг ижобий натижасини беради. Чунки бугун оддий деҳқон ва фермерлар ҳам илмдан фақатгина олимлар эмас, аксинча маҳсулот етиштирувчилар ва жамият кўпроқ наф кўришини англаб етмоқдалар. Бугунги семинарда бунга яна бир бор амин бўлдик. https://t.me/Sh_Otajonov_Milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.