Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
Пахта хом ашёсини қабул қилишда электрон ҳисобот юритиш – давр талаби Шу кунларда юртимиз бўйлаб пахта йиғим-терими қизғин паллага кирди. Териб олинаётган хом ашё пешма-пеш пахта тозалаш корхоналари ва қабул масканларига етказиб берилмоқда. Таъкидлаш керакки, бугун пахтани қабул қилиш ҳам қадимгидек оддий тош-тарозию қоғоз тўлдириш билан эмас аксинча, ушбу жараён электрон тарози билан онлайн равишда амалга оширилмоқда. Бунда қабул масканида тарозидан ўтган ҳар килограмм пахтани "Агроплатформа.уз" тизими орқали кузатиб бориш мумкин. Ушбу тизимнинг аҳамиятли томони шаффофликни таъминлаб, коррупиявий омилларни бартараф этишида. Соҳани рақамлаштиришдан кўзланаган мақсад ҳам шу аслида. Бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек, умумий манзара кўнгилни тўлдиради. Бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, пахта тўқимачилик кластерлари ва уларнинг қабул масканларидаги айрим масъулларнинг рақамли амалиётни тушунмаслиги, платформа имкониятларидан тўлақонли фойдалана олмаётганлиги, баъзан интернет яхши ишламаслиги хом ашё қабулига оид ҳисоботларда чалкашликларни юзага келтирмоқда. Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигидаги Президент ҳузуридаги пахтачилик кенгаши аъзолари, илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимлари ва бошқа мутахассислардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Бўка туманларида бўлиб, қабул масканларидаги мавжуд ҳолатларни ўрганди. Ишчи гуруҳнинг илк манзили бўлган “Реал агро соттон” пахта тўқимачилик клстерига қарашли Ўрта Чирчиқ туманидаги Пахта тозалаш заводининг корхона қошидаги қабул маскани бўлди. Юқорида айтилганидек, бир қарашда ҳаммаси жойида. Аммо ишчи гуруҳнинг ўрганиши жараёнида маълумотларни тизимга тўғри киритмаслик, вақтинча сақлаш учун қабул қилинган пахтани платформага киритишда тушунмовчиликлар аниқланди. Ушбу камчилик ва муаммолар ишчи гуруҳ томонидан платформа масъуллари билан мулоқот ўрнатилган ҳолда баратаф қилинди. Бўка туманидаги “Бўка пахта заводи” га қарашли корхона қошидаги қабул маскани 2 та агрокластер томонидан ижарага олинган. Очиғини айтиш керак, қабул масканидаги мавжуд ҳолат илиқ сўзга арзимайди. Эҳтимол мулк бировники бўлгани учун асосий мақсад қабулга қаратилгандир. Бироқ қабул масаласи ҳам “ярқ” этиб кўнгилни ёриштирмайди. Чунки хом ашё кириб келяпти, электрон тарозида тортиляпти, аммо тизимга киритиш учун интернет ишламаяпти. Ишчи гуруҳ аъзолари мавжуд ҳолатнинг сабабларини тўлиқ ўрганиб, муаммоларни бартараф қилиш юзасидан масъулларга кўрсатма ва тушунтиришлар берди. Ишчи гуруҳ раҳбари Шуҳрат Отажонов ходимларда малака етишмовчилиги, ким қандай йўналишда фаолият юритишини билмаслиги, масъул жавобгарнинг лоқайдлиги, ишни тўғри ва шаффоф тарзда олиб борилмаганлиги, шунингдек, мутахассисларда ҳозирга қадар электрон платформа билан ишлашда назарий ва амалий кўникманинг мутлақо мавжуд эмаслигини кескин танқид остига олди. – Рақамли амалиётни пухта ўзлаштириш пахта далаларимиздаги ҳосилнинг аниқ кўрсаткичларини аниқлаш, эртанги ишни тўғри режалаштириш, иқтисодий ҳолатни таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган кейинги қадамларни белгилаган ҳолда, тизимлаштирилган иш режаларга эга бўлиш имкониятини беради. Бунинг учун жараёнларнинг барчаси рақамли тарзда, электрон ҳисоб-китоблар орқали жорий этилиши зарур, – деди ўрганиш якунида ишчи гуруҳ раҳбари Шуҳрат Отажонов Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.