Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
ШОЛИЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА ДАЛА КЎРИГИ БЎЛИБ ЎТДИ ⌛ Дала кўригида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Баҳодир Эшчанов ва Миллий марказ бўлим бошлиғи Ўлмас Собитов иштирок этди. Кўрик давомида институтнинг лабораториялари,, таянч докторантлар ва стажёр тадқиқотчиларнинг фаолияти билан яқиндан танишилди. Докторантлар томонидан тажриба майдонида синовдан ўтказилаётган шоли, соя ва мош каби экин турларининг янги тизма ҳамда навларининг натижадорлиги кўздан кечирилди. Шунингдек, мулоқот жараёнида илмий изланувчиларнинг танлаган мавзулари, олиб бораётган тадқиқот ишлари, долзарблиги, мақсади ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот олинди. Миллий марказ экспертлари докторантлар ва лабораторияларнинг илмий изланиш фаолиятида методик ва амалий жиҳатдан йўл қўйилган камчиликлар, муаммо ва унинг ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялар бердилар. Расмий каналимизда Миллий марказ директори ўринбосари Баҳодир Эшчановнинг дала кўриги ҳақидаги интервюсини ҳам эълон қиламиз. Бизни кузатиб боринг! Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.