Жараён

МЕҲНАТ БОЗОРИГА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА
Сўнгги йилларда ёшларга сифатли таълим бериш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш устувор масалалардан бирига айланди.
Айтиш мумкинки, касб-ҳунар таълими соҳасига ҳам замонавий тамойиллар олиб кирилди. Халқаро андозаларга мос профессионал таълим тизими жорий этилди. Чунки меҳнат бозори, интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви, саноатдаги технологик янгиланишлар даври ҳам айнан шуни талаб қиляпти. Бу борада Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Республикадаги мавжуд 26 та профессионал таълим муассасаларига вазирлик тасарруфидаги 10 та олий ўқув юрти ва 21 та илмий-тадқиқот институтлари бириктирилиб, вазирлик раҳбарияти ҳамда бошқарма бошлиқлари уларга масъул этиб белгиланди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари техникумлар ва академик лицейларни фаолиятини янада ривожлантириш бўйича узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш асосий вазифа этиб белгиланди.
Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига Ромитан агротехнологиялар техникуми бириктирилган. Илмий-тадқиқот институти директори академик Шодмон Намозов ушбу техникумда бўлиб, ўқув даргоҳидаги мавжуд аҳвол ва янги ўқув йилига кўрилаётган тайёргарлик билан яқиндан танишди. Муассасада амалга оширилаётган ишлар ўрганилди, малакали кадрлар, хусусан, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро илмий-тажриба стансияси олимлари ва техникум талабалари ўртасида “Устоз-шогирд” анъанасини йўлга қўйиш учрашувнинг бош мақсадига айланди.
⌛ Учрашув чоғида муаммолар ва уларнинг ечимларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе