Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

жараён

жараён
Бир дона уруғлик картошка 15 донагача ҳосил берди Ушбу видеони бироз олдин бизга Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги “Булоқбоши” маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳамадали Жакбаров жўнатди. Гап шундаки, ушбу хонадонда Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан “Хонадонбай” илмий лойиҳа амалга оширилмоқда. Илмий лойиҳа доирасида томорқада ҳосилдорлик ва даромадни ошириш мақсад қилинган. Хонадон соҳиби ўз сўзида илмий лойиҳани амалга оширишга бел боғлаган институт раҳбариятига миннатдорлик билдирган. Эслатиб ўтамиз. Жорий йилда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбари Шуҳрат Отажоновнинг ташаббуси билан республикада илк бор аҳоли томорқаларида тажриба-синов тариқасида “Хонадонбай” илмий лойиҳалар амалга ошириляпти. Мақсад, аҳоли томорқаларидан олинадиган даромадни оширишдир. Шу жумладан, юқорида таъкидланган Янгиқўрғон туманининг “Булоқбоши” маҳалласидаги 20 та хонадонда амалга оширилаётган илмий лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланмоқда. Галдаги босқичда такрорий экин сифатида илмий муассасада яратилган маҳаллий экин турллари экилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.