жараён

Хитой ғўза навларини парваришлашда Тўрақўрғон тажрибаси
Хабар бериб бораётганимиздек, мамлакатимиз пахтачилик илмининг олимлари ва фермерлар бугун Тўрақўрғон туманидаги “Бахтиёрж, Неъматжон, Шавкатжон” фермер хўжалигида бўлиб, ушбу хўжаликдаги Хитой ғўза навларини парваришлашда тўпланган тажриба билан яқиндан танишдилар.
Ушбу хўжаликда чигит 76 лик схемада плёнка остига қўшқатор қилиб экилган. Афзал жиҳатлари томчилатиб суғориш тизими плёнка остига ўрнатилганида.
⏸ Шу боис плёнка намликни сақлаб туради, далани бегона ўт босмайди ва энг муҳими далага техника кўп киргизилмайди. Бу эса ресурсларни тежаш, таннархни камайтириш ва фойдани ошириш имконини беради.
Ушбу тажриба семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
⌛ Семинарда сўзга чиққанлар тўрақўрғонликлар тажрибасини оммалаштириш тўғрисида фикр билдирди.
© Тадбирда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе