жараён

Бугун Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти марказий тажриба майдонида илмий семинар ташкил этилди.
Ушбу тажриба майдонида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти томонидан яратилган ғалланинг 40дан ортиқ маҳаллий навларининг апробацияси ташкил этилган бўлиб, унда республикамизнинг барча ҳудудларидан кластер, деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди.
Иштирокчилар буғдойда учрайдиган занг ва сариқ занг касаллигидан ғаллани ҳимоя қилиш ҳамда касалликка қарши курашиш борасида саволлар билан олимларга юзланди. Олимлар ғаллага кимёвий ишлов бериш режаси ҳақида тавсиялар беришди.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе