Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

жараён

жараён
Илмга таяниш — томорқадан даромад олуш имкониятини оширади Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий–тадқиқот институтининг Самарқанд илмий–тажриба стансиясида аҳоли томоргаларида сабзавот экинлари ва картошка етиштириш бўйича ҳамкорликда бир қатор ишлар олиб борилмоғда. Жумладан Тойлоқ тумани Янги Ҳаёт маҳалласининг Янги Равот қишлогида истиқомат қилувчи Хуршид Омонов хонадонида 12 сотих майдонга иситилмайдигон иссиқхонада эртаги муддатларда ички бозорларга чиқариш мақсадида сабзи етиштирилмоқда. Хонадон соҳибига Самарқанд илмий–тажриба стансияси илмий ходимлари томонидан сабзи этиштиришдаги агротехник тадбирлар, шу жумладан ўғитлаш, суғориш, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ҳамда микро ва макро ўғитларни қўллашнинг самарадорлиги тўғрисида тавсиялар бериб борилмогда. Ҳозирги кунда Хуршиджон биринчи экинни йиғиштирб олиш арафасида. ⌛ Ҳар сотих майдондан 400 кг товарбоп ҳосил чиқса 12 сотих майдонники 4800 кг ҳосил олинади. Янги сабзининг бозорда бугунги кундаги ўртача нархи 8000 сўмни ташкил қилади. Томорқачи эса маҳсулотни килосини 6000 сўмдан сотганда ҳам 28,8 млн сом даромад олишни мўлжалламоқда. Худди шу каби иккинчи ва учинчи экинларни етиштиришни ҳам илмий асосда ташкил этилиб, ҳар бир экиндан ўртача 20 миллион сўмдан даромад олинса 12 сотих томорқадан йилига 60 миллион сўм атрофида даромад олишга эришилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.