жараён

Яшил макон: олимлар - дарахт экиб, боғ яратмоқда!
Миллий марказ ва унинг тизимидаги Тошкент вилоятида жойлашган илмий муассасалар жамоалари академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ туманидаги тоғ ён бағирларида жойлашган илмий тажриба стансияси тоғ тажриба даласида мевали кўчатлар ўтқазишмоқда.
Бу ерда 5 гектар майдонда 2500 туп олма кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган. Дам олиш кунларидан унумли фойдаланган олимлар жамоаси эса режадаги 2500 туп ўрнига 3200 туп маҳаллий иқлимга мос олма навларини ўтқазишди.
Кўчатни тўғри ўтқазиш бўйича академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи, катта илмий ходим Ўткир Очилдиевнинг амалий тавсияси нафақат бугунги ҳашар иштирокчилари балки расмий саҳифаларимизнинг кузатувчилари учун ҳам фойдали бўлиши шубҳасиз.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz