жараён

Тажриба майдонларидан фақат илм учун фойдаланиш зарур
Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти мамлакатимиз аграр соҳасида муҳим аҳамиятга эга илмий муассаса саналади.
Боиси ушбу илмий муассаса генбанкида 40 мингдан зиёд ўсимлик ва экин турларининг нав намуналари сақланади.
Сақланаётган нав намуналари белгиланган тартибда дала тажриба майдонларида экилиб, энг сифатли ва унувчанлиги юқори бўлган уруғликлар яна генбанкка сақлаш учун қўйилади. Нав намуналари илмий-тадқиқотлар ўтказишда дастлабки манба сифатида ҳам аҳамиятлидир.
Бугун Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов ва Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов илмий муассасанинг тажриба участкаларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
⌛Танишув жараёнида тажриба майдонларидан фақатгина илмий мақсадларда самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz