Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

жараён

жараён
Илм-фан ютуқлари ишлаб чиқаришга татбиқ қилинса, натижадорлик бўлади Сўх туманининг табиати, иқлим шароити сифатли картошка етиштиришга жуда қулай ҳисобланади. Шу боис азалдан Сўх картошкасига талаб юқори бўлган. Бироқ кейинги йилларда содир бўлаётган глобал иқлим ўзгариши ҳар бир ҳудудда етиштириладиган маҳсулот учун илмий асосланган тавсиялар, ўзига хос янги нав ва агротехнологияларни талаб қилмоқда. Айни мақсадда Сўх туманида Фарғона вилояти Агрохизматлар маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда институтнинг Андижон илмий тажриба стансияси илмий ходимлари томонидан кўргазмали илмий амалий семинар ўтказилди. Семинарда Истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳажмини ошириш, картошкачилик соҳасида илмий асосланган замонавий технологияларни жорий этиш, уруғлик картошканинг супер элита ва элита авлодларини етиштиришни кенгайтириш, уруғликлар тайёрлаш, уруғлик картошкани сақлаш, картошкачилик соҳасига илғор технологиялар, инновацион ечимлар ва илм-фан ютуқларини жорий қилишга эътибор қаратилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубеинститутнинг

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.