Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

жараён

жараён
Танқид, таҳлил, ечим Одатда душанба куни янги иш ҳафтасини режалаштириш билан бошланади. Миллий марказ директори Ш. Отажонов раислик қилган бугунги йиғилишда дастлаб ўтган ҳафтада белгилаб олинган вазифаларнинг ижроси таҳлил қилинди. Таҳллилардан маълум бўлдики, белгиланган вазифаларнинг ижроси қониқарли даражада таъминланмоқда. – Бироқ бу етарли эмас! Биз ўзимизга топширилган вазифани энг камида “яхши” баҳога бажаришимиз керак. Ана шундагина натижага эришамиз,– деди Миллий марказ раҳбари Ш. Отажонов. Шундан сўнг янги иш ҳафтасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди. Шунингдек, вазифаларнинг ижросини таъминлашда Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ўзлари эгаллаб турган вазифа ва давлат олдидаги масъулиятини, ҳисобдорлигини оширишлари зарурлиги қайд этилди. Ўзибўларчилик кайфияти билан ишлаётган айрим раҳбарлар ҳушёр тортиб, ўз фаолиятларини танқидий кўриб чиқишлари лозимлиги таъкидланди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.