Жараён

Миллий марказ жамоаси янги иш ҳафтасининг илк кунини ўтган ҳафтада белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таҳлил қилиш билан бошлади.
– Жамоа аъзолари ўз олдига қўйган вазифаларни ўз вақтида аъло даражада уддалаши, ташкилотнинг давлат томонидан берилаётган топшириқларнинг белгиланган муддатда тўлақонли бажарилишини таъминлайди, – деди Миллий марказ директори Ш. Отажонов.
Таъкидландики, эндиликда Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг илмий лабораториялари натижадорлиги ҳам изчил таҳлил қилиб борилади. Боиси, илмий-тадқиқотлар натижасида қўлга киритилаётган илмий ишланмалар тижоратлаштирилиши, аграр соҳага илм-фаннинг янги ютуқлари татбиқ қилиниши лозим.
Шунингдек, илмий-тажриба стансияларининг ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ўтган йилда йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ