жараён

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида соҳа олимлари, агрокластерлар вакиллари, фермерлар, хусусий уруғчилик компаниялари ва мутахасислар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 15-декабрдаги “ПАХТАЧИЛИКДА УРУҒЧИЛИК ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги 391 - сонли қарорининг ижросини таъминлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан муҳокама бўлиб ўтди
Қизғин, баҳс-мунозарларга бой ўтган муҳокамада барча иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ