Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ҚАЙТА РЕКОНСТРУКСИЯ ҚИЛИНАДИ Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтига ташрифи давомида илмий муассасани тубдан модернизация қилиш, моддий-техник баъзасини янгилаш, ходимлар малакасини ошириш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқитиш марказларини ташкил этиш ҳамда устахоналарни реконструксия қилиш таклифларини илгари сурган эди. Вазир томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва ишни тезкорлик билан ташкил этиш мақсадида институт жамоаси томонидан қисқа ва ўрта муддатга мўлжалланган "ривожлантириш стратегияси" ишлаб чиқилди. Кеча, Миллий марказда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори Шуҳрат Азизов мазкур стратегиянинг илк тақдимотини ўтказди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов стратегияни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди. АКИС УЗБЕКИСТАН

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.