Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
Илмий фаолият билан танишув Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Бош директорининг биринчи ўринбосари - ижрочи директор Ш. Тешаев Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида бўлиб, олимлар учун яратилган шароитлар ва илмий фаолиятдаги янгиликлар билан яқиндан танишди. Муассасадаги мавжуд лабораториялар ва Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанкига алоҳида эътибор қаратилди. Ўз навбатида илмий ходимлар илмда юзага келаётган янгиликлар хусусида қизиқарли маълумотлар берди. Ш. Тешаев олимлар жамоасининг аграр соҳа илм-фанида эришаётган ютуқлари ва улар фаолиятида тўсиқ бўлиб турган масалалар билан яқиндан танишар экан, илмда яратилган ҳар бир янги илмий ишланмани оммалаштириш, тижоратлаштириш зарурлиги ҳақида тўхталди. – Боиси, олимнинг ихтироси ҳам ўзига, ҳам жамиятга наф келтириши керак, –деди Ш. Тешаев. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.