Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЖИКА битирувчиси Япония тажрибасини Пискентда жорий этмоқда

ЖИКА битирувчиси Япония тажрибасини Пискентда жорий этмоқда
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўзининг Инстаграм саҳифасида “Ўқишдан амалиётга: Пискентда янги ёндашувлар” сарлавҳаси остида пост эълон қилди. Маълум қилинишича, ЖИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Битирувчилар ассоциацияси вакиллари ЖИКА ўқув дастури битирувчиси, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бош мутахассиси Абдуллахон Шукуров фаолияти билан танишган. ЖИКА хабарида қайд этилишича, Абдуллахон Шукуров Японияда ўтказилган “Кичик фермер хўжаликлари ҳаёт даражасини яхшилаш учун сабзавотчилик технологиялари” мавзусидаги 8 ойлик ўқув дастурида иштирок этган. Маълум қилинишича, у ҳозирда Тошкент вилояти Пискент туманида томчилатиб суғориш тизими, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда сабзавот ва меваларни ҳимояланган шароитда етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этмоқда. Шунингдек, Абдуллахон Шукуров японча қулупнай етиштириш технологияларини ўзлаштириб, ишлаб чиқаришга янги ёндашувларни татбиқ этгани ва бу агро-туризм йўналишини ривожлантиришда муносиб ҳисса эканлиги таъкидланган. Манба: ЖИКА Узбекистан Инстаграм саҳифаси. https://www.instagram.com/p/DZB7rtbEdEc/?igsh=NW02cXh5dDgwcWkw Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.