Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жиззах: илмий изланишлар муносиб шароит яратилганда самара беради

Жиззах: илмий изланишлар муносиб шароит яратилганда самара беради
Илм-фан барча ерда бўлгани каби қишлоқ хўжалигининг энг асосий таянчларидан бири ҳисобланади. Дунёда ривож топган давлат борки, билимга суянади. Синаш ва тажриба ўтказишдан чарчаш йўқ. Бизда ҳам мана шу тамойил устувор бўлмоғи даркор. Ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрган Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов навбатдаги манзил сифатида Ғаллаорол туманида жойлашган Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини танлагани ҳам бежиз эмас. И.Абдураҳмонов институт фаолияти билан танишар экан, биринчи навбатда институт бугунги кунда қандай ишларни амалга ошираётгани, тадқиқотлар кўлами қай даражада бўлишига эътибор қаратди. Институт ҳудудига кириб келишдаги ҳолат аграр соҳага билим ва инновацияларни жорий этишга масъул бўлган ташкилотнинг иш фаолиятини намоён этиши лозим. Аммо йиллар давомидаги эътиборсизлик, ишни тўғри ташкил этишдаги камчиликлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Шу билан бирга ходимлар ва илм аҳлига яратилган шароитлар қониқарсиз эканлиги кўрсатиб ўтилди. Вазир айни жиҳатларни қайд этиб, авваламбор шароит яратиб берилиши, илмий салоҳият тўпланадиган маскан нуфузига яраша иш кўламини белгиланишини алоҳида таъкидлади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.