Жорий йилнинг 11-феврал санасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, “Олима” уюшмаси ҳамда Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида …

“Олима хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалиги фани тараққиётидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтади. Унда қишлоқ хўжалиги илм-фани соҳасида тадқиқот олиб бораётган аёллар, талаба хотин-қизлар ва фермер аёллар иштирок этади.
Конференсия мақсади: БМТ Бош Ассамблеясининг 2015-йил 22-декабрдаги йиғилишида “Тараққиёт мақсадларидаги фан, техника ва инновациялар” тўғрисида резолуция қабул қилинди. Мазкур резолуцияга мувофиқ 11-феврал – Халқаро илм-фан соҳасида хотин-қизлар куни сифатида эътироф этилди.
Мазкур тадбир қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатаётган олима хотин-қизларнинг илм-фан ривожига қўшаётган ҳиссасини эътироф этишга бағишланган.
Тадбирда олима хотин-қизларнинг эришаётган илмий-амалий ютуқлари, улар иштирокида яратилаётган инновацион технологиялар, шунингдек, глобал иқлим ўзгариши шароитида амалга оширилаётган замонавий тадқиқотлар муҳокама қилинади. Анжуманда соҳада мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашда хотин-қизларнинг ҳиссаси, мамлакатимиз ва хорижлик олима аёллар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилади.
Конференсиянинг асосий йўналишлари:
1-йўналиш. Қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик ресурслари ва биоекологик хилма-хиллигини сақлаш;
2-йўналиш. Қишлоқ хўжалиги экинларини жадал етиштириш, уруғчилик ва кўчатчиликни такомиллаштиришда ресурстежамкор технологияларни қўллаш самарадорлиги;
3-йўналиш. Иқлим ўзгариши шароитида табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг экологик, илмий-инновацион, иқтисодий ва ҳуқуқий асослари;
4-йўналиш. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда рақамлаштириш технологияларини қўллаш;
5-йўналиш. Деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлашнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари.
Конференсия мақолалар тўпламига материалларни қабул қилиш 10-февралгача амалга оширилади.
Мақола ва тезислар +998909199726 @ШоличиликИТИ телеграм профили орқали қабул қилинади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе