Жорий йилнинг 18-сентабр куни академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот-институтига Латвия Республикасининг “Булдуру техникумс” илмий маркази вакилларидан…

иборат делегация ташриф буюришди.
“Булдуру техникумс” илмий маркази раҳбари Рафаелс Жоффе институт билан ҳамкорлик алоқаларини боғлашга катта қизиқиш билдирди. Қизғин суҳбат давомида меҳмонлар таклифларига биноан, ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди:
данакли мева турларида “ин-витро” усулида кўпайтиришда тажрибалар алмашиш;
молиялаштириладиган икки томонлама халқаро илмий лойиҳалар;
манзарали боғдорчиликда тур ва навлар алмашиниш;
илмий ходимлар ва ёш мутахасисслар алмашинуви тўғрисида келишувларга эришилди. Келгусида меморандум имзолаб, ҳамкорлик янада мустаҳкамланиш режа қилинди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе