Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жорий йилнинг 22 декабр куни вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда  Бухоро вилояти Агрохизматлар маркази билан ҳамкорликда Қоракўл тумани ҳокимлиги биносида, Қоракўл ва Олот тумани фермер…

хўжаликлари учун “Бухоро вилоятида 2023 йил  юқори ҳосил олиш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида  ўз муддатида  агротехник тадбирлар  амалга ошириш” мавзусида  ўқув семинари  бўлиб  ўтди. Семинарда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Жаводов,  Бухоро вилояти  Агрохизматлар маркази директори  Т.Усмонов, АКИСнинг илмий таълим ва малака ошириш бўлими бошлиғи А.Зоиров ва мутахассислари, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари, Қоракўл, Олот туманлари Қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари,  қишлоқ хўжалигига дахлдор корхона раҳбарлари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди. Бухоро вилоят Қишлоқ хўжалиги  бошқармаси бошлиғи  А.Жаводов тупроқ унумдорлигини ошириш, ерларни шўр ювиш ишларни ўз вақтида олиб бориш каби бир қанча агротехник тадбирларни тўғрисида тавсиялар бериб ўтди. Сўнг Бухоро вилояти  Агрохизматлар маркази директори   Т.Усмонов боғ қатор орасида қиш ойида бажариладиган агротехник тадбирлар, мевали боғларга шакл бериш, буташ уларни касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида, ИСО ва БОРДОС суюқликлари билан ишлов бериш, уларни тайёрлаш агротехникаси тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Бухоро вилояти Агрохизматлар маркази.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.