Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жорий йилнинг 27 декабр куни вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари А.Назаров бошчилигида, Вобкент туманида жойлашган “Бухара Асл элита” МЧЖнинг дала ер майдонида 2023…

йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларини парваришлаш мақсадида, (озиқлантириш, шарбат хандакларини қазиш, маҳаллий ўғит чиқориш ва далага киритиш, шарбат билан суғориш, ғўза қатор орасига экилган ғалла майдонларини ғўза поядан тозалаш, дала атрофларини бегона хас-хашаклардан тозалаш ҳамда тут ва ток кўчатларини экиш) бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар бўйича вилоят кўргазмали семинари ўтказилди. Кўргазмали семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари А.Назаров, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосарлари, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, туманлар Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, вилоят Агрохизматлар маркази бошлиғи ва мутахассислар, туман Агроинспексия бўлими бошлиғи, туман ирригация бўлими бошлиғи, туман Ўсимликлар ҳимояси ва карантин бўлим бошлиғи, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, туман “Чорванасл” агентлиги бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши раиси, вилоятдан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, дон корхоналари раҳбарлари, пахта-тўқимачилик кластер корхоналари иштирок этди. Семинар якунида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига асосан, мевали дарахт кўчатлари, шу билан бирга дала атрофларини ободонлаштириш мақсадида бута ва гул кўчатлари ўтқазилди. Мутахассислар йиғилганларга экиш бўйича агро тавсиялар ҳам бериб ўтилди. Бухоро вилояти Агрохизматлар маркази.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.