Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Картошкачилик соҳаси янги босқичга олиб чиқилмоқда

Картошкачилик соҳаси янги босқичга олиб чиқилмоқда
Жорий йилнинг 4-5 декабр кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, шунингдек, Ўзбекистон-Беларус бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига қаратилган бир қатор учрашувлар ўтказилди. ⏺Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори Низомов Рустам Ахролович ҳамда Беларус Миллий Фанлар Академияси Мева-сабзавотчилик ва картошкачилик илмий-амалий маркази директори Маханко Вадим Леонидович ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда аграр соҳада картошканинг янги навини етиштириш, картошка селексиясини ташкил этиш, “ин-витро” усулида картошка уруғчилигининг янги технологияларини тадқиқ қилиш, халқаро қўшма лойиҳалар доирасида тадқиқотлар ўтказиш, соҳа ходимлари малакаси ошириш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашув сўнггида икки илмий муассаса ўртасида картошкачилик соҳасини ривожлантириш ва янги навни амалиётга татбиқ этишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.