Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Картошкачиликда инновацион ёндашув: “ин-витро” технологияси асосида дастлабки мини-туганаклар йиғиб олинмоқда

Картошкачиликда инновацион ёндашув: “ин-витро” технологияси асосида дастлабки мини-туганаклар йиғиб олинмоқда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда “ин-витро” технологияси асосида етиштирилган уруғлик картошканинг дастлабки мини-туганакларини йиғиб олишни бошлади. Мазкур инновацион ёндашув натижасида касалликларга чидамли, юқори ҳосилдор ва маҳаллий иқлим шароитларига мос мини-туганаклар етиштирилмоқда. Лойиҳа доирасида 105 та енгил конструксияли иссиқхонада лаборатория шароитида кўпайтирилган картошка ўсимликлари парвариш қилинмоқда. Жорий йилда 4 миллион дона мини-туганак олиш режалаштирилган. Олинган мини-туганаклар дастлаб ташқи муҳит шароитига мослаштирилади. Шундан сўнг улар уруғлик сифатида кўпайтирилиб, фермер ва уруғчилик хўжаликларига етказиб берилади. Батафсил маълумот билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг ЁуТубе платформасида эълон қилинган лавҳа орқали танишишингиз мумкин:
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.