Касаба уюшмалари фаолиятида янги ёндашувлар

Хабарингиз бор, бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ҳамкорлигида “Тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент шаҳридаги ташкилотлар раисларининг низомда белгиланган фаолият йўналишлари, жумладан гендер тенглик масалалари бўйича самарали ишларни таъминлаш борасида билим ва кўникмаларини ривожлантириш” бўйича ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Эшмирза Абдуалимов кириш сўзи билан иштирок этиб, семинар иштирокчиларига мувоффақият тилади.
Шундан сўнг иштирокчиларга касаба уюшмалари фаолиятига оид тақдимотлар ҳавола этилди. Семинар давомида улар Миллий марказ ҳамда тизимдаги лабораториялар ва замонавий иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.
Батафсил ушбу видеороликда танишишингиз мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе