Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Каттақўрғон пахтачилик амалий семинари: илм-фан ва амалиёт уйғунлиги

Каттақўрғон пахтачилик амалий семинари: илм-фан ва амалиёт уйғунлиги
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирокида пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришиш, илмий ёндашувларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди. Семинарда Каттақўрғон тумани ва унга ёндош ҳудудлардаги фермерлар, агрономлар, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, олимлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди. ℹ Тадбир давомида “Пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишнинг 8 та қонуни” асосида ғўза парваришининг бугунги масъулиятли босқичида бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар, суғориш ва озиқлантириш тизимини тўғри ташкил этиш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан дала шароитидан келиб чиқиб агротехник тадбирларни режалаштириш, сув ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, ғўзанинг ривожланиш босқичларига мос парвариш ишларини олиб бориш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш бўйича илмий асосланган тавсиялар берилди. Семинар давомида илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва ҳар бир гектардан юқори ҳосил олиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов дала ишларини белгиланган муддатларда, сифатли ва илмий ёндашув асосида ташкил этиш, замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланиш юқори ҳосилдорликка эришишнинг муҳим омили эканини таъкидлади. Семинар якунида фермерлар ва соҳа мутахассислари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.