Келажак тадбиркори – 2026” ярмаркасида илмий-тадқиқот институти ҳам иштирок этмоқда

Хабарингиз бор, Тошкент давлат аграр университетида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган “Келажак тадбиркори – 2026” касб, бандлик ва тадбиркорлик имкониятлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Ярмаркада Тошкент вилоятидаги олий таълим муассасалари билан бир қаторда, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳам иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида 100 га яқин етакчи корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субектлари ўз фаолиятини намойиш этиб, мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ҳамда ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида маълумот бермоқда.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе