Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Кенгаш

Кенгаш
Кенгаш аъзолари долзарб масалаларни муҳокама қилди Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, диссертация натижаларининг амалиётга татбиқ этилганлигини тасдиқлашга оид мурожаатлар кўриб чиқилди. Кенгаш аъзоси Икромжон Қорабоев ўз маърузасида: “Марказга жами 82 та диссертация иши натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича мурожаат келиб тушган. Шундан 70 тасининг ҳужжатлари ва маълумотномалари тўлиқ бўлгани учун жорий этиш маълумотномаси бериш тавсия этилди. 12 та талабгор эса ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги ва илмий натижалари асосланмаганлиги сабабли рад этилди”, — дея маълумот берди. Шунингдек, давлат мақсадли дастурлари доирасида тақдим этилган мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Йиғилишда “Тупроқ унумдорлигини ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширувчи самарали ва маҳаллий экологик хавфсиз биопрепаратнинг таъсирини ўрганиш” лойиҳасининг якуний ҳисоботини тингланди. Шу билан бирга, мақсадли амалий лойиҳани молиялаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Кун тартибидан ўрин олган илмий тавсияномани чоп этишга тавсия қилиш ва илмий кенгашлар таркибини тасдиқлашга оид таклифлар муҳокамаси бўлди. Шу билан бирга, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг вилоятлардаги тажриба стансияларида маҳаллий ғўза навларини генетик такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари тингланди. Йиғилиш якунида барча масалалар юзасидан атрофлича муҳокама ўтказилиб, тегишли қарор ва тавсиялар қабул қилинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.